«Dubai Cup». Олимпиячиларимиз бугун Қувайтга қарши майдонга тушадилар

Бунгача вакилларимиз Япония билан 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган бўлсалар, мезбон БАА терма жамоаси 2:0 ҳисобида таслим этилганди. Олимпиячиларимиз бугун мусобақа доирасида Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув маҳаллий вақт билан 18:30 да, Тошкент вақти билан эса 19:30 да бошланади.

Қайд этиш лозимки, мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоа ўзагини шакллантириш ишларини олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!