“Dubai cup”. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоаларимиз муҳим мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токиода бўладиган Олимпиада баҳсларига жиддий тайёргарлик кўряпти.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Айни пайтда Дубайда бўлиб турган футболчиларимиз кунига икки маҳал машғулотлар олиб боришмоқда.
Бугун вакилларимиз ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинни Япония терма жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17 ноябрь куни БАА, 20 ноябрь куни Кувайт терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади.
Фикрлар