Дунёнинг энг қиммат дарвозабони "Челси"га ўтгач нималар деди?
Испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага “Челси”га кўчиб ўтган ўзининг илк фикрларини билдириб ўтди.
“Бу мен ва менинг фаолиятим, шунингдек шахсий ҳаётим учун ҳам жуда муҳим қарор бўлди.
“Челси”ни совриндор жамоа эканлиги, таркибидаги футболчилар, шаҳар ва АПЛда ўйнаши ўзига жалб қилди. Жамоа раҳбарияти менга ишониб сотиб олгани учун жудаям хурсандман”, - дейди Кепа.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” Аррисабалага учун “Атлетик”ка нақд 80 млн евро тўлади ва у шу тариқа дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланди.
Фикрлар