Дунёнинг энг қиммат дарвозабоннинг янги жамоасидаги маоши маълум бўлди
23 ёшли испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг "Челси"даги маоши аниқ бўлди. Шартномага кўра, футболчи янги клубида йилига 10 миллион фунт стерлинг маош олади.
Ўйинчи инглиз клубига "Атлетик"дан 71,6 миллион фунт эвазига ўтган эди. У "аристократлар" билан етти йиллик келишувга имзо чеккан.
Аввалроқ Кепанинг трансфери футбол тарихида уни энг қиммат дарвозабонга айлантирди.
Фикрлар