Дзюба Россиянинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳамда Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба "Футбол" нашри талқини бўйича мамлакатнинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Унга кўра 30 ёшли футболчи бу борада ўтказилган сўровномада 614 балл тўплади ва ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев (245) ҳамда ҳимоячи Марио Фернандесларни (215) ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Дзюба жорий ёз Россияда бўлиб ўтган мундиалда жами 5та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!