Эден Азар: Яқин 2 йил ичида ҳеч қаерга кетмайман

Лондоннинг "Челси" клуби етакчиси Эден Азар ўз келажаги борасида тўхталиб ўтди.

“Кўп нарсалар ҳақида гапиришди. Уларнинг аксарияти ёлғон эди. Ҳозирча мени “Челси”да ҳамма нарса қониқтиряпти. Амалдаги шартномам тугашига яна 2 йил бор ва мен ушбу муддат ичида ҳеч қаерга кетмайман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Азарнинг “Реал”га ўтиши борасида кўплаб хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!