Эктор Купер: Бугун мен натижадан эмас, жамоанинг кўрсатган ўйинидан хурсандман

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинси қисмидан терма жамоамиз устози Эктор Купер журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Бироқ, бугун мен натижадан эмас, жамаонинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Чунки, Эронга қарши ўйин билан солиштирсак, бугун ўша учрашувдаги хатоларни кўрмадик. Эронга қарши ўйинда прессингда барча футболчилар қатнашмаган эди. Бироқ бу ўйинда ундай бўлмади, барча бирдек ҳаракат қилди.

Ҳужум чизиғида бироз муаммоларимиз бор. Жуда кўп вазиятлар бўлди. Балки футболчларга совуққонлик етишмагандир.

Алибоевни биринсчи марта чап қанот ярим ҳимоясида синаб кўрдик. Унинг ҳаракатлари мени тўлиқ қаноатлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!