Эктор Купер: Худди мухлислар сингари мен ҳам илк ўйинда ғалаба қозонишни истагандим

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер бироз аввал якунига етган Ўзбекистон - Сурия учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

- Мухлисларнинг ҳаммаси биринчи ўйиндан ғалаба кутади. Шунингдек мен ҳам ғалаба қозонмочи эдим. Лекин, омадимиз келмади. Ўтган 8-10 кун давомида футболчиларга имкон қадар ўз тушунчамни етказишга ҳаракат қилдим.

Бизда таркибни яхшилаш учун етарли вақт бўлмади. Футболчиларнинг  ҳозирги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоанинг ҳақиқий кучини вақт ўтиши билан кўрасиз.

Яна бир бор айтаман бу биринчи ўйин. Кеча айтганимдек мендан мўжиза кутманглар. Олдимизда Осиё кубоги ва ЖЧ саралаши турибди. Бунгача эса биз жамоанинг ҳужум чизиғи ва ҳимояси устида катта ишларни амалга оширамиз. Эрон билан ўйинда биз янги тактикада тўп сурамиз, бугунги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни ҳам синаб кўрамиз

Менинг бу ўйиндаги асосий мақсадим футболчиларнинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кузатиш эди. Ўйинимизда камчиликлар бор албатта. Лекин бир нарсани яна бир бор таъкидлаб ўтишни истардимки, ўртоқлик учрашувларида мен учун асосийси натижа эмас балки турли тактик синовларни ўтказишдир. Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуна бошлашса, натижалар ҳам яхшиланиб боради.

Ўйин услубига киритган янгиликларим ҳақида гапирадиган бўлсам, биз машғулотларни тўғри ҳимояланишдан бошлаяпмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rakhmonov Jamshid
07/09/2018 00:39
Куперга койил! Айнан химоя бизда боткок. Шунча йиллардан бери кузатаман МТЖни уйинини химоя энг дабдала звено. 0 дан бошлаб тугри килди. Энди олифта таниш билиш оркали МТЖга зулук каби ёпишиб олган футболчилардан воз кечиш керак. Лекин, кийин булади Куперга бу зулуклардан кутилишида!!!!!!!!