Эктор Купер бошлиқ термамиз Тошкентда Эрон билан ўйнаши мумкин
Вакилларимиз 6 сентябр куни "Миллий" стадионида сурияликларга қарши баҳс олиб боришса, 3 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
ЎФА эса Эрон терма жамоаси билан ҳам Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
"Ҳозирда қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни юртимиздаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади", - дейилади ЎФА тарқатган расмий ахборотда.
Фикрлар