Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон МТЖнинг Сурияга қарши илк ўйинига чипталар нархи маълум
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида Ўзбекистон - Сурия учрашувига билетлар чиқарилиши борасида маълум қилди.
- Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк ўйинини стадиондан кўришни истайсизми?
ЎФА 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Сурияга қарши учрашув чипталарини 29 август кунидан сотувга чиқаришни режалаштирмоқда (ташкилот сайти ҳали расман хабар беради).
Чипталар уч тоифага бўлинган. Энг арзони 20 минг сўм. Кейин 25 минг ва СИП секторлар учун 50 минглик чипталар бор.
Чипта қалбакилаштирмаслиги учун чора кўрилган. Олиб-сотарлар дастидан дод дегувчилар фақатгина дод билан чекланмай, бу борада тегишли органларга мурожаат қилишса, яхшироқ бўларди. Ва албатта ЎФА ходимлари ҳам бунинг олдини олиш учун ҳаракат қилади, - дея ёзади Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар