Эктор Купер нега Осиё Кубогига битта ҳужумчи билан бормоқчи?

Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогига борадиган якуний таркибини эълон қилди. Аргентиналик мутахассис 23 нафар футболчини ажратиб олди.

Купер Осиё кубогида иштирок этадиган 23 футболчи номини маълум қилди

Кенгайтирилган рўйхатдан Жавоҳир Илёсов, Дилшод Раҳматуллаев, Жасурбек Яхшибоев ҳамда Иван Нагаев тушиб қолди. Иван Нагаев жароҳат олганлиги боис, жаноб Купер БААга битта ҳужумчи билан бормоқчи.

Uzb-KXDR (3)

ЎФА расмий сайтида Сардор Рашидов ҳам ҳужумчи қилиб кўрсатилган. Тўғри, Рашидов олдинги чизиқда ўйнай олади. Лекин у асосан қанотда тўп тепади. Яъни вингер. Элдор Шомуродов ҳам ҳудди шундай лекин у ярим ҳимоячилар орасида қайд этилган, ҳучумчи эмас.

Балки Эктор Купер БАА майдонларида Садор Рашидовдан ҳужумчи сифатида фойдаланар, аммо Марат Бикмаев турганда у олдинги чизиқда ҳаракат қилмаса керак.

Гапни индалласи, катта турнирга битта ҳужумчи билан бориш муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки ҳужумчининг вазифасини бошқа чизиқ вакилларига қараганда, улар яхши билишади. Тўғри, бизда бошқа пичоққа илинадиган ҳужумчи борми, дея сўрашингиз мумкин. Лекин барибир катта турнир учун иккинчи рақамли ҳужумчи бўлса ҳам олиб кетилса мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, Темурхўжа Абдухолиқов. У аввалги формасида бўлмаса-да, керакли пайтда ёрдами тегиши мумкин.

Қоларвеса, Марат Бикмаев ҳарактер борасида мақтана олмайди. Суперлигада Бикмаев икки марта икки ўйинга тартибсизлиги боис четлатилганини барча кўрди. Боз устига жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган (албатта, биз буни хоҳламаймиз).

Bun-Loko (1)

Дарвозабонлар масаласида ортиқча тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ. Элдор Суюновнинг бу мавсумдаги статистикаси яхшидир. Лекин кичик жароҳати бор эди. Унинг ўрнини босадиганлар етарли.

Ҳимояга Виталий Денисов чақирилмади. Бунга ҳимоячининг мавсумни қандай ўтказгани сабабдир.

Ярим ҳимоя чизиғи ҳар доим бизнинг энг кучли томонимиз бўлиб келган. Фақатгина Жасурбек Яхшибоевнинг таркибга киритилмагани дилни хира қилди. Бунда Купернинг айби йўқ. Айб Шота Арвеладзеда. У легионерларнинг ҳисобига умидли футболчимизни захирага ўтказиб қўйди. Балки Яхшибоев юлдузлик касалига учраган деб шу йўлни тутгандир. Лекин ҳар қандай мураббий бунақа ҳарактерли футболчиларни ўз йўруғига солиши керак. Буни сэр Алекс Фергюсон мисолида кўрганмиз. У ҳар қандай юлдузни “қолип”га солган.

Ўзбекистон МТЖ. Ким қайси рақамда ўйнайди?

Дарвоза, ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиқларида танловларимиз кўплиги ва ҳужум нозик томонимиз эканлиги боис доим у футболчи керак, бу ўйинчи нега чақирилмади деган гап сўзлар бўлган ва бўлади ҳам. Юқорида айтганимиздек, катта турнирлар олдидан, чемпион бўлса натижадан қониқаман деган мураббий битта ҳужумчига таяниб қолиши тўғримикан?

Uzbek-murabbiyi (9)

Шундай бўлса-да, мураббийнинг қарорини хурмат қилган ҳолда Осиё Кубогида Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилаймиз. Натижага мураббий жавоб беради. Акси кузатилса, журналистлар ва мухлислар катта саҳнага чиқишади. Чунки миллий терма жамоа учун барча бирдек қайғуради!!!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Durbek Hakimov
25/12/2018 13:37
Kuchli murabbiy o'yinchini klubda o'ynamagan pozitsiyasida ham o'ynata olishi, kashf qilishi bilan kuchli hisoblanadi. Rashidov Suriya bilan o'yinda hujumda o'ynagan, u qanotlardan ko'ra hujumda foydaliroq
&
darwesh
25/12/2018 10:46
Контруйин буладиган булса, Бикмаев бир узи етади. Факат Бикмаев сааал ёши утган. Мухим уйинларга тайер булмаслиги мумкин
zohir_t
25/12/2018 16:28
tezligi yetmaydi