Элдор Суюнов Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежи талабалари билан учрашди

  • 13 октябрь, 2018, 14:10
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жума куни "Пахтакор" дарвозабони Элдор Суюнов пойтахтимиздаги иқтисодиёт ва коллеж талабалари билан учрашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Tecno

Ўз соҳасида муваффақиятларга эришаётган инсонлар билан коллеж талабаларини учраштириш орқали катта ҳаётга яқинлашаётган ёшларни ўз мақсадлари сари курашишга чорлаш ва янада кўпроқ йўналтиришда бундай учрашувларнинг аҳамияти юқори. Коллеж талабалари савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда Элдорга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўз навбатида посбон фаолиятини бошлаши, касбидаги қийинчиликлар ва уларни енгиб ўтишда сабр зарур экани, "Пахтакор", миллий терма жамоа, танқидлардан тўғри хулоса чиқариш, машғулот жараёнлари хусусида берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Учрашув якунида энг яхши уч савол эгасига, шунингдек, бошқа хоҳловчиларга Суюнов "Пахтакор" футбол клуби томонидан совғаларни тақдим этди.

photo_2018-10-13_10-06-14

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!