Элина Свитолина ва Слоан Стивенс миллионерга айланди

Кеча, хабарингизбор Сингапурда аёллар ўртасида ўтган "BNP Paribas WTA Finals Singapore" турнири ўз ниҳоясига етди.
 
Соврин жамғармаси 7 миллион долларни ташкил этувчи мазкур мусобақанинг ғолибига айланган украиналик Элина Свитолинага ташкилотчилар томонидан 2,312,000 АҚШ доллар пул мукофот берилди. Мусобақа финалчиси америкалик Слоан Стивенс эса 1,152,000 АҚШ доллари билан тақдирланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Элина финал учрашувида Слоанни 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб бош соврин билан биргаликда 1500 рейтинг очкосини ишлаб олган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!