Эмери: “Арсенал” учун ёзда пул сарфлаш имконияти бор

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери қишки трансфер мавсумини харидсиз якунлаши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Goal.

“Клуб раҳбарияти айни дамда кўп футболчилар харид қилиш шарт эмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга пулларни ёзда сарфлаш имконияти бор эканини ҳам айтишди. Мен учун янги футболчиларни харид қилиш осонроқ, аммо мен жамоам билан ишлашни хуш кўраман.

Менинг вазифам – қўл остимдаги футболчиларни кучлироқ қилишдан иборат. Шогирдларимдан мамнунман ва АПЛда муносиб кураш олиб бормоқдамиз. Чемпионатдаги вазифамиз кучли тўртликда қолиш”, – деди Эмери.

Маълумот учун, “Арсенал” 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!