Энцо Зидан: Отам тез орада қайтади

Испания Сегундасининг "Райо Махадаонда" клуби ярим ҳимоячиси Энцо Зидан отаси Зинедин Зиданнинг келажак фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

“Отам футболни жудаям яхши кўриши  ва мураббийлик қилишни ёқтириши ҳеч кимга сир эмас. У тез орада қайтади. Бу унинг қарори. Ҳозир у футболдан четда ва бироз ҳордиқ чиқаришни хоҳлаяпти. Бу унга керак. “Реал”даги эришган ютуқларига қарамай у сўнгги мавсумда жуда чарчаган эди”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Зидан “Реал”ни 2,5 йил давомида бошқарди ва бу вақт ичида клуб билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!