Эркин Ғайбуллаев мақоласи: Рабьонинг кейинги жамоаси қайси клуб бўлади?

23 ёшли Рабьо Томас Тухел қўли остида сўнгги вақтларда асосий таркибдан тушиб қолмоқда. Айниқса «Марсель» ва Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль»га қарши муҳим учрашувларда иштирок этолмаслик Рабьога умуман ёқмаяпти.

Француз футболчиси келаси йил якунига етадиган амалдаги шартномасини узайтирмаётганлиги туфайли Европанинг бир қатор грандлари уни ўз сафида кўриш учун «типирчилаб» қолишди.

Рабьо яқинда бошқа клублардан тушадиган таклифлар учун тайёрлигини билдирди, аммо ярим ҳимоячи ўзга жамоада ўйнаб кета оладими? Қайси жамоа уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин? Қуйида бир неча вариантларни кўриб чиқамиз.

Орзу: «Барселона»

Каталонияликлар ҳаёлидан шу йил ёзида клубни тарк этган Андрес Иньестанинг заргарона узатмалари кетгани йўқ. Эрнесто Вальверде эса «Камп Ноу»да унинг издошини топиш учун бел боғлаган. Артур бундай вазифани бажара олиши мумкинлигини исботлашга киришган. Аммо Рабьо «Барса» ярим ҳимоясини юқори савияга олиб чиқишга қодир бўлган футболчи.

«Барселона» бу нуқтани ёпиш учун «Аякс» ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгни олиб келмоқчи. Аммо ўтган ёзда Жоржиньони «Челси»га бериб қўйган «Манчестер Сити» ҳам голландиялик иқтидор эгасига жон-жаҳди билан ёпишган. Paris United нашрига кўра, парижликлар президенти Антеро Энрике спорт ишлари бўйича директор Антеро Энрикега Рабьо билан ортиқ музокаралар олиб бормаслигини билдирган. Шу сабабли унинг «Барселона»га ўтиши учун йўллар очилмоқда.

Рабьонинг ярим ҳимоядаги сифати ва пас узатиш бўйича маҳорати «Барса» фалсафасига тўла мос келади. Унинг мувозанатни ушлаши ва ўйинни ўқий олиши амалдаги Испания чемпионларини янада кучайтириши турган гап.

Ҳақиқат: «Пари Сен-Жермен»

Рабьо клубда йирик шахсга айланиб улгурган. У ўз қарашларини билдириш учун умуман уялиб ўтирмаган. У сўнгги Мундиалда Франция терма жамоаси захира ўйинчиси бўлишни рад қилгани, ёки яқинда Златан Иброҳимовични оммавий тарзда танқид қилганини ёдга олайлик. Шунинг учун унинг клуб раҳбарияти билан сўнгги келишмовчиликлари янгилик эмас. 2015-йилда ҳам у ўз ўрнини йўқотганига қарамай клуб билан янги шартнома имзолаганди ва асосий таркиб учун курашганди.

Бўлаётган ишларни янада алангалатаётган шахс – бу унинг агенти ва онаси Вероника ҳисобланади. Турли миш-миш ва спекуляция уюштириш замонавий футболда клубларни етакчи футболчиларига ёғли шартномалар таклиф қилишга мажбу қилмоқда. Балки бу ҳам Рабьо ва унинг агенти режаларидир. Ким билсин?

Джокер: «Арсенал»

Унай Эмери тўхтаб қолган «Арсенал»ни юргизиб юборди. Клуб ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи келаси йил ёзида клубни тарк этишга аҳд қилган. Шу сабабли испаниялик мутахассис унинг ўрнига собиқ шогирди Рабьони олиб келиши мумкин.

Рабьонинг профили кўпроқ Гранит Джакага яқин. Аммо франциялик футболчи «тўпчилар» сафида швейцариялик ярим ҳимоячига кучли рақобатни ташкил қилиши ва ярим ҳимоядаги мувозанатни сақлашда ёрдам бериши мумкин. Торрейра – Рабьо ярим ҳимоя жуфтлиги клуб мухлисларига ёқиши аниқ. «Яратувчи – бузувчи» ҳамкорлиги Эмери остида гуллаб-яшнаши Джаканинг фаолиятига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!