Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради

Голландиянинг АЗ клуби ҳужумчиси Алиризо Жахонбахш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли эронлик футболчи тез орада “Брайтон” билан шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса голланд клуби учун рекорд даражада, яъни 25 млн фунт даромад олиб келади.

Маълумот учун, Жахонбахш ўтган мавсум якунларига кўра 33та ўйинда 21та гол уриб, Голландия чемпионати тўпурари бўлган эди. Бундан ташқари 12та голга ассистентлик қилган Эрон терма жамоаси аъзоси чемпионатда бу борада 3-ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!