Эроннинг Тошкентдаги мағлубиятсиз серияси давом этади
Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Миллий" стадиони Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқли учрашуви ўз якунига етди.
Форсларнинг устунлигида ўтган баҳсда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Хусусан, ўйиннинг 67-дақиқасида Эрон вакили Гулизода ҳимоячиларимизни осонлик билан алдаб Меҳди Таремига тўпни етказди. У эса тўпни шунчаки дарвозага тўғирлаб қўйди.
Қайд этиш лозим, вакилларимиз Эронга қарши ўтказилган кетма-кет 5-ўйинда форсларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишмаяпти.
Фикрлар