Это′О жамоасиз қолди
Туркиянинг “Коньяспор” клуби камерунлик ҳужумчи Самюэл Это′О билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.
Унга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган.
“Это′Онинг кетаётгани жуда афсусланарли, биро клуб ўзининг молиявий ҳолатини тиклаб олиши керак”, - дейди «Коньяспор» клуби техник директори Риза Чалымбай.
Маълумот учун, Это′О ушбу жамоа сафига 2018 йилнинг бошида келиб қўшилган эди. Тажрибали ҳужумчи ушбу давр мобайнида жами 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар