Ads

Англиянинг “Эвертон” клуби ёзги трансферлар деразаси ёпилиши арафасида бирин-кетин йирик трансферларни амалга оширди.

Жумладан, Йерри Мина ва Андре Гомеш каби “Барселона” футболчиларининг ортидан, Бразилия терма жамоаси аъзоси Бернард ҳам “ирисчилар” таркибига келиб қўшилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 25 ёшли футболчи “Эвертон” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Боиси, 2013 йилдан буён Донецкнинг “Шахтёр” клубида тўп суриб келган футболчининг “кончилар” билан амалдаги шартномаси жорий ёз ўз ниҳоясига етган эди.

Маълумот учун, Бернардга шунингдек "Атлетико", "Милан", "Вест Хэм" ва "Челси" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришган эди.