Евро-2016 финалида ғалаба тўпини киритган футболчидан чемпионлик медалини ўғирлаб кетишди
Евро-2016 финалида ғалаба тўпини киритиб, Португалияга ғолибликни тақдим этган ҳужумчи Эдердан чемпионлик медалини ўғирлаб кетишди.
“Менинг чемпионлик медалим чиройли, махсус қутида сақланар эди. У мен учун жуда қадрли эди. Аммо ўғрилар уйимга бостириб кириб, уни олиб чиқиб кетишибди”, - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Эдер ўтган мавсумни ҳамюртимиз Виталий Денисов билан бирга Москванинг “Локомотив” клубида ўтказган ва Россия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Фикрлар