Евролига. "Реал" сафарда ишончли ғалаба қозонди
Тунда баскетбол бўйича Евролиганинг чорак финал доирасидан ўрин олган бир қатор беллашувлар бўлиб ўтди.
Муросасиз кечган қарама қаршиликларнинг бирида Грециянинг "Панатинаикос" жамоаси ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди. Биринчи чорак якуни бўйича майдон эгалари 5 очколик фарқ билан олдинга ўтиб олишган эди. Бироқ қолган бўлимларда мадридликлар ташаббусни беришмади ва 89:82 ҳисобида устун келишди. Ушбу ғалабадан кейин сериялар бўйича ҳисоб тенглашди 1:1.
Ўтказилган яна бир беллашувда ЦСКА ўз паркетида "Химки"ни 89:84 ҳисобида мағлуб этиб, сериялар бўйича ҳолатни 2:0 ҳолатига келтирди. Эслатиб ўтамиз, Евролигада қўлга киритилган учинчи ғалаба жамоани кейинги босқичга олиб чиқади.
"Панатинаикос" Греция – "Реал Мадрид" Испания 82:89 (21:16, 19:20, 21:32, 21:21)
ЦСКА Москва Россия – "БК Химки" Россия 89:84 (24:22, 19:23, 25:21, 21:18)
Фикрлар