“Эйбар” U-15 жамоаси Тошкентга келди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Испания Ла лигаси билан икки томонлама яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида, бугун Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ташриф буюрди. Эртага эса Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

Бугун, 13 октябрь соат 14:00да ЎФА матбуот анжуманлари залида “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеро ҳамда Азамат Абдураимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. 

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Эйбар” U-15 жамоасига қарши баҳси 14 октябрь куни пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!