ФИФА йилнинг энг яхшиларини аниқлади. (батафсил, фото)

CHERY AUTO

Бугун ФИФА мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлайди. SPORTS.uz интернет ахборот портали ушбу тақдирлаш маросимини онлайн матнли трансляция қилади.

Ушбу саҳифани янгилаш орқали кузатиб боринг.

- Бугунги матнли трансляциямиз якунига етди. Энг сўнгги спорт хабарларини SPORTS.uz да кузатиб боринг!!

- Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум Роналду 46 баҳсда иштирок этди ва 42 та гол киритиб, 12 голга ассистентлик қилди ҳамда 4 та жамоавий совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, ўтган мавсум ҳам мазкур мукофот айнан португалиялик форвардга топширилган эди.

- Криштиану Роналлду - яна бир бор "the Best" мукофотини қўлга киритмоқда!!!

- Диққат қилинг, йилнинг энг яхши футболчиси номи  эълон қилинмоқда!!! Бу совринни Жанни Инфантино топширади

- Йилнинг энг   яхши аёл футболчиси - Лике Мартинс(Голландия). Афсуски, у муҳим ўйин туфайли бугунги маросимга ташрий буюра олмади

- Энди бизни фақатгина энг йилнинг энг яхши икки футболчиси(аёллар ва эркаклар футболида) номини  билишимиз қолди.

- Айни дамгача ўз эгасини топган мукофотлар қуйидагилар

Мавсумнинг энг яхши мураббийи: Зинедин Зидан («Реал»),жи Буффон («Ювентус»), Кейлор Навас («Реал»), Мануэль Нойер («Бавария»).

Аёллар футболида мавсумнинг энг яхши мураббий:  Сарина Вигман (Голландия).

Мавсумнинг энг чиройли голи: Оливье Жиру («Арсенал»)

Мавсумнинг энг яхши мухлислари: «Селтик»

- "Casabian" машҳур рок гуруҳи ўз чиқишлари билан юиғилганларга ўзига ҳос кайфият улашмоқда

- Бу орада кичик танаффус юзага келди. Бошловчи тадбир иштирокчиларининг фикрлари билан қизиқмоқда

Йил рамзий жамоаси аъзолари саҳнага таклиф этилди. Булар қуйидагилардир

Дарвозабон: Джанлуиджи Буффон («Ювентус»).

Ҳимоячилар: Дани Алвес («Ювентус»/«ПСЖ»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»/»Милан»), Серхио Рамос и Марсело (оба – «Реал»).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Тони Кроос (оба – «Реал») и Андрес Иньеста («Барселона»).

Ҳужумчилар: Неймар («Барселона»/»ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал»).

- Фэйр-плей сорини - Френсис Коне 

- Аёллар футболидаги энг яхши мураббий номи маълум бўлди - у Сарина Вигман(Голландия)

- Йилнинг энг яхши мухлислари сифатида - "Селтик" клуби мухлислари эътироф этилди!

- Йилнинг энг яхши дарвозабони - Жанлуиджи Буффон!

- "Реал"ни супер натижалар сингари етаклаган Зинедин Зидан мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлди

- Энди йилнинг энг яхши мураббийи номи маълум бўлади. Ғолибни Клаудио Раньери эълон қилади

 

- Йилнинг энг чиройли голи сифатида Оливье Жирунинг голи "Пушкаш" мукофотига эга чиқди

- Дастлабки соврин номи бироздан сўнг маълум бўлади

- Бошловчи Идрисс Роналду, Месси ва Неймар билан селфига тушмоқда

- Бугунги маросимни олиб борувчи бошловчилар саҳнага чиқишди

- Энди эса маданий тадбирлар старт олмоқда

- ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроқўм аъзоси Бобур Шодиев Лондонда бўлиб ўтаётган “The Best FIFA Awards 2017” маросимида «Реал Мадрид» президенти Флоринтино Перес билан учрашди(Фото: ЎФФ)

- Алвеснинг антиқа костюми ҳар қандай кишининг диққатини тортиши табиий

- Роналду ва Родригес хоним

- Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Лондонда бўлиб ўтаётган “The Best FIFA Awards 2017” маросимида футбол афсонаси Диего Марадона билан учрашди(Фото: ЎФФ)

- Ва қизил костюм кийиб олган Неймар ҳам яшил йўлакдан кириб келмоқда

- Ниҳоят, бугунги кечанинг бош қағрамони бўлиши кутилаётган Криштиану Роналду кириб келмоқда!

- Бу орада Месси ва Ракуццо хоним фотосессияда иштирок этди

- Қани Роналду ва Неймар??? Кутамиз, азизлар...

- Рамос эса селфи тушишга улгурди

- Унинг кетидан Харри Кейн, Зинедин Зиданлар ҳам етиб келишди

- Диққат қилинг, Лионель Месси яшил йўлакда кўриниш берди. У бугун уйига "The Best" соврини билан қайтадими?

- Карло Анчелотти ҳам ўз рафиқаси билан фотосессияда иштирок этиб улгурди

- Бу эса Масулуке Оскаринедир. У бугун йилнинг энг чиройли голи учун даъвогарлик қилмоқда

- Лука Модрич, Марсело, Жиру... маросимга кириб келишди ва улар билан фотосессия ўтказилмоқда

- Бу хоним - Карли Ллойддир. У йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда

- Бугунги маросимнинг асосий соврини шубҳасиз кимга насиб этиши барчани бирдек қизиқтирмоқда? Роналду, Месси, Неймар. Сиз нима дейсиз?

- Футболчилар ҳам қимматбаҳо машиналардан тушиб, яшил йўлакдан кириб келишни бошлашди

- Бугун бир қатор футбол афсоналари, Диего Марадона, Хавьер Занетти, Роналдолар ҳам маросимда иштирок этишади  

- Ассаломалу алайкум ФИФАнинг "The Best" мукофоти топшириш маросимидан уюштириладиган матнли трансляциямизни бошлаймиз

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!