Феллайни “Челси”га қарши ўйинда иштирок эта олади
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни “Челси”га қарши кечадиган Англия чемпионати учрашувида майдонга туша олади. Ўйин 20 октябр куни бўлиб ўтади.
30 ёшли футболчи жароҳати сабабли Бельгия терма жамоасининг Голландияга қарши ўйинини (1:1) ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
– У билан барчаси яхши бўлиши керак. У 100% тайёр бўлмагани учун майдонга тушмади. Унинг ҳафта охирида Англия чемпионатида муҳим ўйин кутиб турибди. Биз яна икки куни унинг тўлиқ соғайишини кутамиз, – дейди Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес.
Фикрлар