
Финалда жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп тепишади?
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал баҳси ўтказилади. Унда АГМК ва "Пахтакор" ўзаро беллашади.
Финал учрашуви олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари ҳамда жамоаларнинг учрашувни қандай либосда ўтказишлари муҳокама этилди.
Унга кўра, АГМК жамоаси қора рангли либосда майдонга тушади. "Пахтакор" эса сариқ рангдаги спорт либосларида ўйнайди.
Фикрлар