"Фиорентина" етакчиси учун курашга ПСЖ ҳам қўшилди

"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза яна бир топ-клубнинг эътиборига тушди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 21 ёшли италиялик футболчини ПСЖ ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда парижликлар спорт директори Антеро Энрике уни кўпдан буён кузатиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кьезага шунингдек "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Наполи", "Челси" ва "Ювентус" каби клублардан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида “бинафшаранглилар” уни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!