"Фулхэм" ҳам "Челси" ҳимоячиси учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Фулхэм" клуби ҳамшаҳари ҳисобланган "Челси" ҳимоячиси Гари Кэйхилл учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш лозимки, 32 ёшли тажрибали ҳимоячи учун шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Милан" каби жамоалар ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Ўз навбатида Сарри жамоага келгач захирага ўтириб қолган Кэйхилл ҳам қишда бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи.

Маълумот учун, англиялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унинг айни дамдаги трансфер баҳоси эса 10 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!