"Галатасарой" Россия терма жамоаси футболчисига қизиқиб қолди

Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Загоев фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Foospor нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчининг хизматларига "Галатасарой" клуби жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, Загоевнинг “армиячилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у турк клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Бироқ, ЦСКА бош директори Роман Бабаевнинг сўзларига кўра томонлар шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!