Гарет Бэйл агентсиз қолди
“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти лицензиясидан маҳрум қилинди.
Дэвид Манассех фаолияти 16 ёшга тўлмаган футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилгани учун тўхтатилган. Меҳнат қонунчилигига кўра, 16 ёшга тўлган ўйинчилар билан фақатгина 1 январдан сўнг келишув имзоланиши мумкин.
Манассех шунингдек, ҳимоячи Люк Шоу ва дарвозабон Жордан Пикфорднинг ҳам агенти ҳисобланади.
Фикрлар