Годин фаолиятини "Интер"да давом эттирадиган бўлди

  • 26 Jan 09:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин тез орада А Серияга кўчиб ўтади.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи "Интер" билан икки йиллик шартнома имзолайди. Унинг “нерадзуррилар” сафида тиббий кўрикдан ўтгани ҳам айтилмоқда. Ушбу келишувга кўра Годин Милан клуби сафида йилига 4,5 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Годиннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига қадар имзоланган.

Маълумот учун, Диего Годин жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!