Головкин трансляциялар бўйича DAZN тизими билан шартнома имзоламоқчи

  • 31 октябрь, 2018, 21:50
  • 0
  • Бокс

Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкиннинг промоутери Том Леффлер ҳозир АҚШдаги бокс трансляциялари бозори янги аъзоси – DAZN тизими билан фаол музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Ringtv нашри.

Яқинда ушбу вазнда WBC ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес ҳам DAZN тизими билан бокс тарихидаги рекорд шартномани имзолаган эди. Шунингдек, машҳур промоутерлардан Эдди Хирн, янги чемпион боксчилардан Деметриус Андрейд ва Дэниэль Жейкобснинг ҳам бу тизим билан узоқ йиллик келишувлари бор.

Аввалроқ Головкин ва Альварес НВО телеканали билан ишлашган ва сентябр ойида 2018 йилнинг энг томошабоп жангларидан бирини ўтказган. Уларнинг учинчи жанги катта эҳтимол билан DAZN тизимида трансляция қилиниши мумкин. Головкин учун бошқа вариант американинг ESPN телеканалидир, аммо унда собиқ чемпионлар учун қизиқиш йўқ. Айниқса япониялик Риота Муратанинг WBA Regular камарини йўқотганидан сўнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!