Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон чемпиони! (фото)
Ads

 Пойтахтимиздаги шахмат федерацияси залида олий лигада дона сураётган шахматчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

  Куни кеча аёллар баҳсига якун ясалди. Унга кўра 9 имкониятдан 8,5 очко жамғарган Гулруҳбегим Тоҳиржонова ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Сарвиноз Қурбонбоева (6,5 очко) ва Нодира Нодиржонова (6 очко) эгаллади.

 Эркаклар ўртасидаги баҳслар 15 май куни ниҳоясига етади.