Гвардиола Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши клубларини айтди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши клубларини айтиб ўтди.

Эътиборлиси, каталониялик мутахассис ушбу рўйхатга бирорта ҳам АПЛ клубини ва қаторасига 3 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган “Реал”ни қўшмади.

“Мен бундан аввал ҳам сўнгги ўн йилликнинг энг яхши жамоалари қайсилар эканини бир неча марта айтганман. Булар “Ювентус”, “Бавария” ҳамда “Барселона”. Нега дейсизми? Ҳаммаси оддий, уларнинг барчаси ҳар мавсум чемпионат ва кубокда ғолиб чиқишади. Улар ҳар мавсум юқори ўринни эгаллашади”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Гвардиола бундан аввал "Барселон" ва "Бавария"да ишлаган. У каталонияликлар билан 4 мавсум ишлади ва 14та совринни қўлга киритган. Мюнхенликлар билан эса 3 мавсумда 7та мусобақада ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!