Гвардиола "Ливерпул"га: Пешқадам бўлиш осон эмас
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ливерпул"ни АПЛда пешқадам бўлиш осон эмаслиги билан огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар айни дамда 51 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
“Ўтган мавсум мухлислар январ-февраль ойларидаёқ премьер-лигада чемпионлик пойгаси якунланганини айтишган эди. Аммо футболда кўплаб учрашувларда кетма-кет ғалаба қозониш мумкин, бироқ шу билан бирга кетма-кет ўйинларда ҳам имкониятни бой бериш ҳам мумкин. Масалан, “Барселона”да ишлаган пайтимда қаторасига 4та ўйинда мағлуб бўлганмиз”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 3 январь куни “Ливерпул”ни қабул қилади.
Фикрлар