Гвардиола: "Манчестер Сити" ЕЧЛ фаворитлари қаторида эмас

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола яна бир марта жамоасининг ЕЧЛда фаворитлардан эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Жамоани ЕЧЛда фаворитлардан санайсизми? Йўқ. Бизнинг тарих ярим финал ҳақида гапирмоқда – бу биз эриша олган максимал натижа. Тайёрмизми ёки йўқми буни билмайман. “Манчестер Сити” фаворитлар қаторидан ўрин олиш учун яхшироқ бўлиши керак. Масалан, “Ювентус” барчасига жуда яқин, –дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

“Манчестер Сити” ҳозирда 3 очко билан ЕЧЛ “F” гуруҳида 2-ўринда бормоқда. 3-турда “шаҳарликлар” Донецкнинг “Шахтёр” жамоаси меҳмони бўлади. Ўйин 23 октябр куни ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!