Гвардиола: "Манчестер Сити"да пул қолмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг мавсумлар оралиғидаги трансфер компанияси ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “шаҳарликлар” жорий ёз фақатгина битта йирик трансферни амалга оширишди ва Риёд Марезни сотиб олишди.

“Ўтган мавсум давомида мен трансферлар учун энди кўп маблағ сарфламаслигимизни айтиб келдим. Биз ўтган ёз трансферлар учун жуда катта маблағ сарфладик, чунки, жамоадаги 30-31 ёшли футболчиларни алмаштиришимиз лозим эди.

Ҳозир жамоадан кўнглим тўқ. Мен аввал ҳам айтганман, биз бу ёз фақат 1-2та харидни амалга оширамиз деб. Бизда трансферлар учун бошқа пул қолмади, бу рост. Шу боис биз кўп маблағ сарфлай олмадик. Балким биз кейинги мавсумда бироз фаолроқ бўлармиз”, - дейди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!