Гвардиола: Ўйин тақдирини мураббий эмас, футболчилар ҳал қилади

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларнинг ўйиндаги роли ҳақида гапириб ўтди.

Маурицио Сарри, Хосеп Гвардиола, Юрген Клопп ёки бошқа ҳар қандай мураббий бу ерда асосийси эмас. Бу ўйин футболчиларга тегишли, айниқса, ўйин тақдирини ўйинчилар ҳал қилади.

– Баъзан зўр теннисчилар очко керак бўлса, брейкни сақлаб қолиш учун эйсни амалга оширади. Бундай вазиятларда биринчи ўринга спортсчилар чиқади, – дейди Гвардиола Sky Sports нашрига.

Бугун 10 феврал куни “Манчестер Сити” ўзининг навбатдаги учрашувини ўз майдонида “Челси”га қарши ўтказади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
10/02/2019 14:25
Тўғрида мураббий нима ҳам қилиб берврди. Ўйнадиган футболчиларку