Гвардиола: "Шальке" амалда ҳеч нарса қила олмади, уларга иккала голни ҳам ўзимиз совға қилдик

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола кеча ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Шальке”га (3:2) қарши баҳсда қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ажойиб натижа. Биз уларга 2та пенальти совға қилдик, кейин эса қизил карточка. Бундай мусобақаларда ушбу ҳолатларни яхши деб бўлмайди.

Биз яхши ўйнадик, аммо кўп вазиятда тўпни осонликча йўқотдик. Чемпионлар лигасида эса бундай хатоларга йўл қўйиш керак эмас.

Яна қайтараман биз 2та голни уларга совға қилдик, амлда рақибларимиз ҳеч нарса қилишолмади. Аммо шуни айтишим лозимки, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади, Чемпионлар лигаси – бу умуман бошқа турнир”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Шальке” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни “Этихад” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
21/02/2019 12:24
2 гол урса, хеч нима кила олмади дейиш озгина ёлгонрок)))