Ҳамдамовнинг жамоаси Кисловодскда “Спартак-Нальчик”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Янги мавсумга Кисловодскда тайёргарлик олиб бораётган “Ажни” клуби бугун мазкур йиғин доирасида ўзларининг навбатдаги назорат ўйинларини ўтказишди.
Бу сафар уларга Нальчикнинг “Спартак” клуби рақиблик қилди. Мазкур ўйинда махачқалаликлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов 55-дақиқада захирадан майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, “Анжи” келгуси мавсум Россия Премьер-лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.
Назорат ўйини
“Анжи” – “Спартак-Нальчик” 4:1.
Фикрлар