Ибрагимович келажаги ҳақида тўхталиб ўтди
“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Америка клубини Европа жамоаларидан бирига алмаштирмоқчи эмас. Швециялик футболчи ҳаттоки, ижарага ҳам рози эмас.
– Менинг “Лос-Анжелес Гэлакси” билан шартномам бор, – дейди Ибрагимович. – Қишда мен Европа жамоасига ижарага кетишни истамайман. Бу керак эмас. Агар футболчи клубга тегишли бўлса, у бор эътиборини ушбу жамоага қаратиши даркор.
Ибрагимович бу мавсум барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 23 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар