Икарди 100 минг евро жаримага тортилди

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди жамоа машғулотига кеч қолгани учун 100 минг евро жаримага тортилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Наингголан ҳам худди шундай машғулотларга кеч қолгани сабаб қаттиқ жазоланган эди. Аниқроғи, раҳбарият бельгиялик футболчини маълум муддат жамоадан четлатди.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!