Икарди “Интер”да маоши оширилишини истамоқда

“Интер” жамоаси ҳужумчиси Мауро Икарди Милан клуби билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, “Интер” аргентиналик футболчига йиллик 6 миллион еврога тенг шартнома ва қўшимча бонуслар таклиф қилмоқда. Бироқ Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара йиллик маош 7,5 миллион евро бўлишини истамоқда.

Икардининг амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 25 ёшли ҳужумчи 2013 йили “Сампдория”дан 13 миллион евро эвазига “Интер”га келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!