Икарди: Мен "Интер" ва унинг мухлисларидан қарздорман
Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди ёрқин фаолияти учун “нерадзуррилар”дан миннатдор эканлигини айтди.
“Интер” менга жуда кўп нарса берди, жуда кўп. Мен ушбу жамоага 20 ёшимда келгандим, айнан шу ерда мен ҳақиқий футболчи ва инсон сифатида камол топдим. Мен “Интер” ва унинг мухлислари олдида қарздорман. Қолаверса, Милан шаҳридан ҳам миннатдорман, чунки бу ерда ўзимни худди уйимдагидек ҳис қиламан”, - дейди аргентиналик футболчи.
Маълумот учун, Икарди “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида миланликлар сафида жами 190та ўйинда майдонга тушди ва 112та гол уришга эришди.
Фикрлар