Икарди ҳеч қаёққа кетмайди, у "Интер"да қолади
Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди “нерадзуррилар” сафида тўп суришни давом этмоқчи.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли аргентиналик футболчи гарчи ўзига нисбатан кўплаб Европа грандлари жиддий қизиқиш билдиришаётган бўлсада, барибир “Интер” билан шартномани узайтирмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Икардига "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Челси" каби клублардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Маълумот учун, Икарди жорий мавсум 11та ўйинда иштирок этди ва ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига 8та гол киритишга эришди.
Фикрлар