
Икром Алибоев: Купернинг талабларини 70-80 % бажара олдик
"Ўйин биз учун яхши ўтди. Бутун ўйин давомида вазиятни назорат қилиб бордик. Шу сабабли 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик.
Захирадан тушдим ва бироз қийналдим. Шунингдек, ўзим учун ноқулай позицияда ўйнадим. Шу боисдан ўзимнинг ўйиним борасида ҳеч нима дея олмайман. Баҳо мухлислар ва мураббийлар штаби томонидан берилади.
Жамоа бош мураббийнинг талабларини 70-80 фоизга бажара олдик. Бу Эктор Купер қўл остидаги учинчи ўйин. Шу боисдан ҳамма ҳам унинг айтганларини тўлиқ бажара олмаяпти. Аммо кейинроқ унинг талабларини 100 фоиз бажариб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дея Алибоевнинг сўзларини келтириб ўтди "Локомотив" матбуот хизмати.
Фикрлар