"Интер" 2 нафар футболчини кузатмоқда
“Сампдория” клуби ҳимоячиси Йоаким Андерсен “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 22 ёшли даниялик футболчининг трансфери борасида генуяликлар билан музокараларни бошлаб юборишган.
Бундан ташқари “Интер” “Удинезе” ярим ҳимоячиси Родриго де Паулни ҳам кўз остига олиб қўйган. Таъкидлаш керакки, 24 ёшли футболчи 11 октябрь куни Аргентина терма жамоаси сафида Ироққа (4:0) қарши баҳсда дебют қилган эди.

Фикрлар