"Интер" Брозович билан шартномани узайтирмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Марцело Брозовичга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда агар 25 ёшли хорватиялик футболчи ушбу келишувни имзоласа, йилига 3,5 миллион евро маош олиши мумкин. Бундан ташқари шартномада футболчининг товон пули 550 миллион евро этиб белгиланиши ҳам кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Брозович жорий мавсум “Интер” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!