"Интер" Мексика терма жамоаси етакчиларидан бирини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин

  • 7 январь, 2019, 12:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррера фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 28 ёшли мексикалик футболчининг янги жамоаси “Интер” бўлиши мумкин. Ёзда портуликлар билан шартномаси якунига етадиган Эррера ёзда “нерадзуррилар” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум “Порту” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!