"Интер" Модрични сотиб олишдан умидини узмаяпти
Миланнинг "Интер" клуби ҳамон "Реал" хавбеки Лука Модрични қўлга киритишдан умидини узмаяпти. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “нерадзуррилар” 33 ёшли хорватиялик футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Айтиш лозимки, ёзда “Интер”нинг ушбу режаси амалга ошмай қолган эди.
Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар